Тошкент аэропортида рўйхатдан ўтиш вақти ўзгартирилди

Фото: газета.ўз

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобга олиниб, рўйхатдан ўтиш жараёнига тегишли янги қоидалари жорий этилди. Энди “Uzbekistan Airways” халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

“Парвоз олдидан процедураларни бажариш учун зарур бўлган қўшимча вақтни ҳисобга олган ҳолда, йўловчилардан аэропортга олдиндан етиб келишларини сўраймиз”, – деб ёзмоқда авиакомпания матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.