Узоқ ҳудудларда ишлайдиган шифокорларга 2 млн сўм миқдорида ойлик устама ўрнатилди

Источник: unsplash.com

2022 йил 1 июлдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури такомиллаштирилади. Бу ҳақда президент қарорида сўз боради.

Бунда янгиланган “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига бир ой муддатда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги шифокорларга бўлган талабни маҳаллалар кесимида аниқлаш, шифокорларни жалб этиш ва эҳтиёжга кўра келгусида уларга уй-жой ажратиш чораларини кўриш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янгиланган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаши лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.