Валижон Адизов Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди
Валижон Адизов Навоий вилояти Кармана туманига ҳоким этиб тайинланди.
Адизов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида президент Кармана туманининг собиқ ҳокимини электр энергияси ўғирланиши муносабати билан ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган эди.
Улашиш:
Шарҳлар