,,

2023 йилда Apple компанияси Samsung компаниясини ортда қолдирди

2023 йилда Apple сўнгги 12 йил ичида биринчи марта сотувлар бўйича дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчисига айланди ва истеъмолчилар қимматроқ телефонларга ўтаётгани сабабли Samsung компаниясининг соҳа етакчиси сифатидаги ҳукмронлиги тугади.

2023 йилда iPhone қурилмаларини етказиб бериш ҳажми 3,7 фоизга ошиб, 234,6 миллион донага етди ва 226,6 миллион дона телефон етказиб берган Samsung компаниясини ортда қолдирди.

IDC Глобал тадқиқот ва консалтинг фирмаси маълумотларига кўра, Apple компаниясининг ўсиши мобил телефонлар бозоридаги етказиб беришлар ҳажми йилига 3,2 фоизга камайиб, 1,17 миллиард донани ташкил этгани билан боғлиқ.

Бу смартфон бозорида сўнгги 10 йилдаги энг ёмон натижадир.

Шу ҳафта Galaxy S24 флагманини тақдим этишга тайёрланаётган Samsung компанияси ўтган йили Huawei қурилмаси Хитойдаги улушини қайтариб олгани ва арзонроқ Android телефонларини ишлаб чиқарувчилар кучлироқ ўсишни қайд этгани сабабли етказиб беришлар ҳажми 13,6 фоизга камайганини хабар қилди.

“Apple компаниясининг доимий муваффақияти ва барқарорлиги асосан бозорнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этувчи премиум қурилмаларга нисбатан ўсиб бораётган тенденция билан боғлиқ, бу агрессив савдо таклифлари ва фоизсиз молиялаштириш режалари билан таъминланган”, – дейди тадқиқот директори Набила Попал, унинг сўзларидан иқтибосни  Financial Times нашри келтиради.

Компания 2023 й. бозор улуши  2022 й. бозор улуши Ўсиш
Apple 20,1 18,8 3,7
Samsung 19,4 21,7 -13,6
Xiaomi 12,5 12,7 -4,7

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.