Валс ва Рубио Украинадаги уруш ҳақида нима дейишди

Foto: BBC

Майкл Валснинг айтишича, вақт ўтиши билан унинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгарган.

Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб киришидан кейин у Байден маъмуриятини Россия агрессиясини тўхтатиш учун Киевга имкон қадар кўпроқ қурол беришга чақирди.

2024 йил октабр ойидаги партия тадбирларининг бирида у республикачилар сайловларда ғалаба қозонса, АҚШнинг Украина тақдиридаги роли қайта баҳоланишини айтди.

“Бу АҚШ манфаатларига қанчалик мос келишини. Биз ҳозир Тинч океани минтақасида бизга керак бўлган вақт, пул ва ресурсларни сарфлаймизми «, деди Валс бир неча ҳафта олдин.

Марко Рубио йил бошида Киевга 95 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетига қарши овоз берган 15 республикачи сенатордан бири эди. Пакет апрель ойида қабул қилинган.

Охирги интервюларида Рубио Украина Россия билан бўлган можарони Қримдан бошлаб Россия босиб олган ҳудудларни қайтаришга эътибор қаратишдан кўра, музокаралар йўли билан ҳал қилишни излаши кераклигини айтди.

“Мен Россия томонида эмасман, лекин афсуски, ҳақиқат шуки, Украинадаги уруш музокаралар йўли билан тугайди”, — деди Рубио сентябрь ойида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.