Истанбулда пул ва ҳужжатларини ўғирлатиб, қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Болгарияга ишлашга бориб ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатган яна бир фуқаро Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.
Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Ж.М. Истанбулда пулсиз ва хужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг сентябрь ойида фуқаро Болгариядан Туркияга учиб келган, ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида “Султон Аҳмат” жомеъ масжиди яқинида ўзига тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган.
Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлади.
Шу билан бирга “Uzbekistan airways” АЖ Истанбул ваколатхонаси ва сахий ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиа чипта харид қилиниб Ўзбекистонга қайтарилди.
Шарҳлар