Венгрия пойтахтидаги бинода Ўзбекистон байроғи акс эттирилди
2024 йил 31 августдан 1 сентябргача биринчи бор Венгрия пойтахтининг энг машҳур меъморий иншоотларидан бири бўлган Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси томонидан ва ОТП Банк ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Буда тепалигининг тарихий туманида жойлашган Балиқчилар қалъаси Будапештнинг асосий диққатга сазовор жойларидан биридир.
Бутун дунёдан минглаб сайёҳларни жалб қиладиган бу бино ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва Венгриянинг бой тарихини англатади.
Балиқчилар қалъасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тимсолига айланди. Бу Ўзбекистон ва унинг халқи учун Давлат Мустақиллигини нишонлашнинг аҳамияти ва муҳимлигини таъкидлайди.
Шарҳлар