Veolia Tashkent компанияси Тошкентнинг иккита туманида берилаётган иссиқ сувдаги қорра зарраларга изоҳ берди

Фото: t.me/Tashkent_land

3 ва 4 январь кунлари “Veolia Energy Tashkent” ЧЭК МЧЖ (“VET” ЧЭК МЧЖ) туман бўлимларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали «Тошиссиқликмаркази» ИМ-1 қозонхонасининг қамров ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда характерли лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги бўйича мурожаатлар келиб туша бошлади.

“VET” ЧЭК МЧЖ кимё лабораторияси ходимлари томонидан ИМ-1 қозонхонасидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув тезкор таҳлил қилинди. Компания маълумотларига кўра, ИМ-1 қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфокўмир ажралиб чиққан. “VET” ЧЭК МЧЖ иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфокўмирнинг тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сульфокўмир) пайдо бўлган. Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормада.

Сульфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавфли эмас, дейди компания.

«ТИМ» МЧЖга қарашли ИМ-1 қозонхона ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларига тушаётган сульфокўмир оқими бартараф этилди. Айни пайтда вазият қозонхона техник ходимлари ва “VET” ЧЭК МЧЖ назорати остида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.