Вилоятлар бўйлаб ўртача иш ҳақи миқдори эълон қилинди
Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари:
Тошкент шаҳри — 8,1 миллион сўм,
Навоий вилояти — 6,5 млн. сўм,
Тошкент вилояти — 4,8 млн. сўм,
Андижон вилоятлари — 4,4 млн. сўм
Қорақалпоғистон Республикасида — 4 млн. сўм қайд этилган.
Энг кам иш ҳақи эса:
Самарқанд — 3,7 миллион сўм,
Қашқадарё — 3,6 миллион сўм
Сурхондарё — 3,5 миллион сўм вилоятларида қайд этилган.
Белгиланган даврда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил этди.
Улашиш:
Шарҳлар