«Вимпелком» Buzton операторининг назорат пакетига эга бўлди
«Вимпелком» ўзининг Ўзбекистондаги Veon она холдинги активларига кирувчи Buzton фиксацияланган алоқа операторининг назорат пакетига эга бўлди. Бу реструктуризация Veon’га кўрсаткичларни яхшилаш ва активларни эҳтимолий сотиш учун зарур, деб ҳисобламоқда эспертлар, чунки минтақага «МегаФон» чиқиши фонида бу бозорда рақобат кучайди. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар беради.
Нашр «СПАРК-Интерфакс» базасида “Вимпелком” (Нидерландиянинг Veon компаниясига тегишли) 31 март куни Veon ва “Ўзбектелеком” компаниясининг қўшма корхонаси ҳисобланган Buzton компаниясининг 55,37% ни олганини аниқлади. 27 май куни эса компания акциядорлари йиғилишида «Веон узб» номи остида шўъба корхона ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Вазият билан таниш нашр манбасининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги активларни реструктуризация қилиш Veon компаниясига келгусида ушбу бизнесни Россиянинг “Вимпелком” компанияси билан биргаликда сотиш учун зарур.
Buzton —1995 йилда ташкил қилинган Ўзбекистоннинг биринчи операторларидан бири. 2008 йилдан буён Beeline бренди остида симли интернет ва телефония хизматларини кўрсатишни бошлаган.
Шарҳлар