Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
Таиланд ҳукумати қиролликнинг сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади.
36 мамлакат сайёҳлари учун виза режими бекор бўлиши эълон қилинди. Шу тариқа, визасиз кирувчи мамлакатлар сони 57 тадан 93 тагача ошди.
Энди Ўзбекистон фуқаролари Таиландга визасиз бориш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистонликлардан ташқари, бундай имкониятни Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари ҳам қўлга киритди.
Энди сайёҳлар қиролликда визасиз ҳолда ҳозирги 30 кун ўрнига 60 кун давомида бўлиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар