“Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов вафот этди
28 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Водил чинори” халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.
«Маданият вазирлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Турсунали Мамажонов ўз касбига садоқатли ва фидойи маданият ходими сифатида қалбларимизда мангу яшайди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар