Bo'limsiz

Ўзбекистон параатлетлари жаҳон чемпионатида 17 та медални қўлга киритди

Фото: НОК Узбекистана

8-17 июль кунлари Парижда параатлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, турли даражадаги 17 та мукофотни (6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритди.

Делегация умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади, бундан ташқари, мусобақалар давомида спортчилар 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.