Вояга етмаган қиз билан ишқий муносабатда бўлган йигит уч йилга озодлик чеклаш жазосига тортилди

Источник: rawpixel.com

Тошкент шаҳар судининг матбуот хизмати Чилонзор туман суди томонидан вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлган 20 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилгани ҳақида хабар берди.

Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда қондириш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Nemolchi.uz лойиҳасининг маълумотларига кўра, у қиз билан 2022 йил март ойида танишган ва унинг 16 ёшга тўлмаганлигини билган ҳолда, у билан ишқий муносабатда бўлган. Ўша йилнинг сентябрь ойида у билан жинсий алоқада бўлган.

Маҳкумга назорат қилувчи органнинг рухсатисиз кўнгилочар муассасаларга бориш ва оммавий тадбирларда қатнашиш, яшаш жойини ўзгартириш ва Тошкент шаҳри ҳудудидан ташқарига чиқиш, жабрланувчи билан учрашиш ва спиртли ичимликлар ичиш тақиқланди. Суд ҳукми Чилонзор тумани прокуратурасининг протести асосида интернетдан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда назорат органининг рухсатисиз иш ва ўқишни ўзгартиришни тақиқлаш билан тўлдирилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.