Ўзбекистон фуқароси Россияда Wildberries маркетплейси қурилишида ҳалок бўлди
38 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Владимир вилояти Собинский туманидаги Хрястово қишлоғи яқинида қурилиш майдонида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “6-канал”.
Воқеа 14 июль куни Wildberries логистика маркази қурилиш майдонида юз берган. Эркак бино томини ёпиш ишлари чоғида томдан тушиб кетган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари текширув олиб бормоқда ва гувоҳларни сўроқ қилмоқда, шунингдек, қурбоннинг ҳужжатларини ўрганмоқда.
Таъкидланишича, ушбу бино қурилиши аввал ҳам эътиборни тортиб келган. Хусусан, баҳорда у ерда Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан келган 13 нафар ноқонуний муҳожирлар борлиги аниқланган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли махсус техника умумий йўлларни бузаётганидан кўп бора шикоят қилган.
Шарҳлар