WizzAir лоукостери Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Источник: Uzbekistan Airports

25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси самолёти Тошкентга келиб қўнди. Airbus A321 нео самолёти Ўзбекистонга янги “Абу-Даби—Тошкент—Абу Даби” парвоз йўналишини очди, дея хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар Airbus А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, WizzAir авиакомпанияси 2022 йил декабрь ойидан бошлаб Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

WizzAir — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси бўлиб, қароргоҳи Будапештда (Венгрия) жойлашган. 2022 йил июль ҳолатига кўра WizzAir авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётларидан иборат эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.