,

WSJ Россия ва Украинанинг ҳарбий ҳаракатларини таққослади

Фото: https://glavnoe.in.ua/

Владимир Путин Россия ҳарбий машинасини “ишчи ҳолдатда” ушлаб тура олса, Украинанинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланишига бардош беришига умид қилмоқда – деб ёзади The Wall Street Journal.

Уруш бошланганидан деярли икки йил ўтиб, Россия ва Украина ўртасидаги можаро бурилиш нуқтасига етди. Украинага Ғарбнинг молиявий ёрдами ва ўқ-дорилар етказиб бериш тугайди, жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши эса дарз кетяпти. Аҳолиси кўп бўлган Россия шу пайтгача Ғарб санкцияларининг энг ёмонига дош берди ва ўзининг ҳарбий иқтисодиётини узоқ давом этадиган уруш учун ошириб борди.

Энди Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини енгиб, Россия иқтисодиёти ўз фаолиятини давом эттирса, ҳал қилувчи муваффақиятга эриша олишига умид қилмоқда.

Ҳарбий салоҳият: Россиянинг 2024 йил учун 100 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий бюджети Совет давридан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, ўтган йилга нисбатан учдан иккидан кўпдир. Унинг ишлаб чиқариш қуввати, Москва ҳарбий машинасига кўп ҳолларда фуқаролик ишлаб чиқаришига зарар етказган ҳолда, узоқ давом эталиган кампания учун қурол ишлаб чиқаришга ёрдам бериш мақсадида дастлабки танқисликни енга олди. Украина маҳаллий ҳарбий ишлаб чиқаришга ҳам сармоя киритмоқда, бироқ бу тўлиқ қувват билан ишлаётган Россиянинг анча йирик ҳарбий-саноат комплексига тенг келмайди. Ғарбнинг ёрдами тугаётгани сабабли Киев янада кўпроқ ортда қолиши мумкин.

Ускуналар ва ишчи кучи: Россия аҳолиси Украинаникидан 3,5 баравар кўп, бу унга жанг майдонида устунлик беради. Ўн минглаб маҳбуслар урушда қатнашиш учун қамоқдан озод қилинган ва 300 000 га яқин захирадагилар сафарбар қилинган. Украинада ишчи кучи тақчиллиги жиддий муаммога айланиб бормоқда, Киев расмийлари кўпроқ жанговар ёшдаги эркакларни фронтга жўнатиш йўлларини изламоқда.

Иқтисодиёт: Россия иқтисодиёти санкциялар тўлқинини Ғарб кутганидан кўра яхшироқ бошдан кечирди, кўп жиҳатдан Россия нефть экспортини Хитой ва Ҳиндистонга қайта йўналтиргани ва ўзининг хуфия танкерлар флоти орқали нархлар чекланишидан қочди. Ушбу “қутқариш чамбараги” Россияга уруш иқтисодиётига ўтишга ва илгари Ғарбдан сотиб олинган компонентларнинг муқобил манбаларини топишга ёрдам берди. Бироқ, Россия иқтисодиёти муаммоларга дуч келмоқда. Инфляция ўсиб бормоқда ва йиллар давомида туғилишнинг пастлиги жанговар ёшдаги эркакларнинг фронтга ёки чет элга кетиши билан биргаликда ишчи кучининг қисқаришига олиб келди, бу узоқ муддатли истиқболларни ёмонлаштирмоқда.

Ғарб ёрдами камайиб бораётгани ва 2024 йилги президентлик сайловларидан сўнг АҚШнинг Украинага муносабати қандай ўзгариши ҳақида хавотирлар кучайгани сабабли, қисқа муддатда Украина янада беқарор аҳволда бўлади. Етарли кўмакка эга бўлмаса, Украина танқисликни қоплаш учун харажатларни кескин қисқартиришга ёки ҳатто пул чиқаришга мажбур бўлиши мумкин, бу эса унинг иқтисодиёти саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

Сиёсат: Ғарбда Украинани қўллаб-қувватлаш юқорилигича қолаётган бўлса-да, Киевда АҚШ олдидаги мажбуриятлар чуқурлашаётганидан хавотирлар кучаймоқда. Pew Research Center тадқиқот марказининг америкалик катталар ўртасида ўтказган сўрови шуни кўрсатдики, Вашингтон жуда кўп ёрдам беряпти деб ўйлайдиганлар улуши можаро бошидаги 7 фоиздан декабрь ойида 31 фоизга ошган.

Сўровлар шуни кўрсатмоқдаки, Украинани қўллаб-қувватлаш даражаси юқорилигича қолиши билан бирга, Европа Иттифоқида пасайиш аломатларини кўрсатмоқда.

Россияда Путин кенг кўламли қўллаб-қувватлашга эга, танқидчиларни қамаяпти, урушга қарши овозларни ўчиришда давом этмоқда. У март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида яна олти йиллик муддатга ғалаба қозониши кутилмоқда.

Украинада ўтказилган сўровлар президент Владимир Зеленскийга ишонч бироз пасайган бўлса-да, ҳудудларни беришга қаршилик ва ҳарбийларга бўлган юқори ишонч сақланаётганидан далолат бермоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.