Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотмоқчи

Фото: xushnudbek.uz

Президентнинг 19 апрелдаги 163-сонли қарорига мувофиқ давлатнинг  7 та йирик компаниядаги улушлари халқаро бозорда сотилади.

Дастлаб Самарқанд автомобил заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши режалаштирилган.

Сўнг кетма-кетликда Қашқадарё вилоятидаги «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг 100%, Тошкентдаги «Ўзагросуғта» АЖнинг 94,5%, «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг 51%, «Ўзбекинвест ЭИСК» АЖнинг 79,4%, «Inter Hotel» МЧЖнинг 100% ҳамда «Тошкент металлургия заводи» МЧЖнинг 49,9% улушлари халқаро савдога чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.