Халқаро қидирувдаги икки нафар Ўзбекистон фуқароси Озарбайжонда қўлга олинди
Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари ўз мамлакатига экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда “1news.az” Озарбайжон Бош прокуратурасига таяниб.
Хабарда айтилишича, 35 ёшли Ш. Ш. фирибгарлик, маблағларни ўзлаштириш, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва қасддан сохта ҳужжатлардан фойдаланиш айбловлари бўйича қидирувда бўлган.
27 ёшли Ш. С.га эса фирибгарлик, ноқонуний йўл билан паспорт ва бошқа муҳим шахсий ҳужжатларни олиш айбловлари бўйича қидирув эълон қилинган.
Улар Озарбайжон Адлия вазирлиги Жиноят-ижроия хизмати соқчилари назорати остида сўров берилган мамлакатга топширилди, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар