Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро рейтингдан ўрин олди
Бухоро давлат тиббиёт институти “Round University ranking (RUR)” халқаро рейтингида илк бор қатнашиб, ”ТОП 1000” университетлар рўйхатига кирди. Унга кўра, институт ўқитувчилар рейтинги 680, тадқиқотлар рейтинги 1104, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш рейтинги 863, молиявий барқарорлик рейтинги 986 категорияда ўрин эгаллаган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур рейтинг олий таълим муассасаларининг глобал рейтинги бўлиб, унда дунёнинг бир неча юзлаб етакчи университетлари фаолияти тўртта асосий йўналиш бўйича тақсимланган йигирма кўрсаткич асосида баҳоланади.
“Round University ranking (RUR)” дунёнинг 1200 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасаси фаолиятини баҳолаган бўлиб, умумий рўйхатда АҚШнинг 149 та, Германиянинг 15 та, Англиянинг 71 та, Россиянинг 131 та университети жой олган.
Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Бухоро давлат тиббиёт институти 5-ўринни эгаллаган.
Шарҳлар