Xитой Ўзбекистонга 38 та янги локомотив етказиб беради

Фото: O’zbekiston temir yo’llari

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режаларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Тақдимотда истеъмолчилар томонидан вагонларнинг ҳолати, совутиш тизимидаги муаммолар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани таъкидланди. Маълумотларга кўра, 143 та вагон таъмирлашга муҳтож, 59 та локомотив эса хизмат муддатини тугатган.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Саноатни ривожлантириш жамғармасидан янги вагонларни ишлаб чиқариш учун 50 миллион доллар ажратилади. Хитой Ўзбекистонга 38 та локомотив етказиб беради ва қиймати 181 миллион доллар бўлган 12 та электровозни модернизация қилади.

Масъуллар ушбу маблағлар ҳисобидан поездлар паркини янгилаш режаларини тақдим этишди. Шунингдек, акциядорлик жамиятининг профилли бўлмаган объектларини хусусийлаштириш, ушбу соҳадаги хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.