Жиззахда солиқ тўлашдан бош товлаган Хитой фуқароси қидирувга берилди
Жиззах вилоятида Хитой фуқароси Чен Лин Бинг солиқ тўлашдан бош товлаганлик ва савдо қоидаларини бузганлик учун қидирувга берилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
“1994 йилда Хитой Халқ Республикасида туғилган, ХХР фуқароси, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ардахшон маҳалласи ҳудудида жойлашган “FESTON” ХСИ МЧЖ ётоқхонасида яшаган Чен Лин Бинг Ўзбекистон Республикаси ЖКниг 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бош товлаш) 3-қисми хамда 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлар ички ишлар органларига ёки +99872-342-12-02, +99872-342-10-68, +99872-226-03-02, +99893-290-02-30 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.
Таъкидланишича, маълумот берган фуқаронинг шахси сир тутилади ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Шарҳлар