Хитой компанияси Фарғонада шиша ва оптик толалар ҳамда базальт маҳсулотлари ишлаб чиқаради

Foto: Farg'ona viloyati hokimligi

Хитой компанияси Фарғонада шиша ва оптик толалар ҳамда базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда, деб ёзяпти вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Nanjing Fiberglass компанияси бош директори Сунг Минг бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

«Учрашувда Хитой инвестицияси ҳисобига вилоятимизда саноат ва қурилиш учун махсус шиша тола, базальт маҳсулотлари ҳамда оптик тола ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди», – дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг жорий йил июнь ойида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида ушбу компания раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, қиймати 20 млн. доллар бўлган ушбу лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.