Xоразм вилоятида фуқаро ўз уйида шерни ноқонуний сақлагани аниқланди
Хоразм вилоятида шерни ноқонуний уйда сақлаш ҳолати аниқланди. Экология вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида ўтказилган тезкор рейд давомида қафасда сақланаётган ёш ёввойи шер топилган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан 92-модда (Ҳайвонларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаника коллекцияларини яратиш ҳамда улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, шунингдек ҳайвонларни рухсатсиз бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки кесиб ўтиш) бўйича маъмурий баённома тузилди.
Унга 5 БҲМ миқдорида жарима белгиланди, бу 1 миллион 700 минг сўмга яқин маблағни ташкил қилади.
Айни пайтда шер Қорақалпоғистондаги Нукус ҳайвонот боғига вақтинчалик жойлаштирилган. Шунингдек, йиртқичнинг қачон ва қаердан олинганини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар