Биринчи марта электротехника маҳсулотлари Канада ва АҚШга экспорт қилинди
Илк маротаба Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари Канада ва АҚШга экспорт қилинди, деб хабар беромқда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов.
Электротехника саноати корхоналари томонидан 2024 йил 1-чорак якунлари билан ишлаб чиқариш ҳажми – 5,1 трлн. сўмни, экспорт ҳажми эса 243,2 млн долларни ташкил этган.
Бунда 72 та мамлакатга 98 та экспортчи корхона томонидан 200 дан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди ва 16 та янги корхона илк маротаба ўз маҳсулотларини хорижга олиб чиқиш имкониятига эга бўлган.
«Италия ва Ҳиндистон давлатларига кабел-сим ва мис қувурлари экспорти йўлга қўйилиб, хорижий брендларни жалб қилиш йўналишида Япониянинг JVC (Kenwood), Хитойнинг “TCL” савдо белгиси остида маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди», – дейилади хабарда.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 830 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ҳамда йил якунигача ҳудудларда жами қиймати 485 млн долларлик 85 та янги лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 4395 та янги иш жойи ташкил этилади.
Шарҳлар