Қайси соҳада кўпроқ хорижий корхоналар ташкил этилганлиги айтилди

Фото: xabardor.uz

2024 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • савдо соҳасида – 234 та;
  • саноат соҳасида – 84 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та;
  • қурилиш соҳасида – 39 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та;
  • бошқа соҳаларда – 79 та.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.