Yandex Go компанияси «Стандарт» тарифини ёпди

Автомобиль сервиса
Фото: Расмий хабарлар телеграм канали

Yandex Go компанияси энг кўп автомобиллар таклифи жамланган “Стандарт” тарифини ёпди. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёзади.

“Тошкент шаҳрида Yandex Go платформасига уланган таксист ҳайдовчиларга кўра, спарк, нексия-1, нексия-2 ва бошқа йили эски седан автомобиллар ҳайдовчилари ишлатадиган Стандарт тарифидан фойдаланиш тўхтатилган”, – дейилади хабарда.

Рақобат қўмитаси ҳозирча сервиснинг ушбу қарори бўйича ҳеч қандай яора кўргани йўқ.

Yandex Go сервисининг матбуот хизмати Тошкентдаги тариф тизимини ўзгартириб, бутун Ўзбекистон бўйлаб тариф тизими билан бирлаштирилганини маълум қилди. «Старт» – энг мақбул тариф, «Стандарт»да саёҳатлар нархи бироз юқорироқ эди.

5 декабрдан бошлаб «Стандарт» тарифи ишламай қолди, бу ҳақда ҳамкорлар ва уларнинг ҳайдовчилари олдиндан огоҳлантирилди. «Старт» тарифи ҳайдовчиларнинг даромадлари ва йўловчиларнинг йўл ҳақини одатдаги даражада ушлаб туриш мақсадида қайта кўриб чиқилди. Қайд этамиз, «Старт» илгари бюджет тоифасидаги йўловчилар ва ҳайдовчилар учун асосий тариф эди.

Yandex Go ахборот хизмати Ўзбекистон ҳудудида маҳаллийлаштиришни якунлади ва 1 декабрдан бошлаб барча амалдаги солиқларни тўлаган ҳолда Ўзбекистон компаниясидан тақдим этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.