Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қирғизистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Саидикром Ниёзхўжаев Бишкекка тайинланишидан олдин, 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Тажрибали дипломат 2024 йил август ойида амалга оширилган улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қозоғистон Президентининг фармони билан II даражали “Достық” ордени билан тақдирланган.
Элчи Саидикром Ниёзхўжаев 59 ёшда. Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) тамомлаган. 2015 йилда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангунига қадар Президент Администрацияси ва ҳукумат тузилмаларида масъул лавозимларда, жумладан, давлат маслаҳатчиси ўринбосари, иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.
Саидикром Ниёзхўжаев 2020-2024 йилларда мамлакатимизнинг Бишкекдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Хуршид Мирзоҳидов ўрнига тайинланди.
Шарҳлар