Ўзбекистонда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланишини маълум қилди.
2023 йил 22 декабрда “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган.
Мазкур Фармонда Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланишини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади.
Бунда:
31 август, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
1 сентябрь, якшанба — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
3 сентябрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.
Шарҳлар