Харбинда дунёдаги энг йирик муз ҳайкаллари фестивали бошланди

Фото: architime.ru

Харбин шаҳрида (шимоли-шарқий Хитой) дунёдаги энг йирик муз ва қор ҳайкаллар фестивали бошланди. У ҳар йили ўтказилади ва ҳар сафар 10-15 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни жалб қилади, бу сафар у 28 февралгача давом этади. Фестиваль тахминан 600 000 квадрат метр майдонни эгаллаган. Муздан ясалган энг баланд ҳайкалларнинг баландлиги 46 метрга етади. Муз ва қорни қайта ишлаш ва етказиб беришга 10 мингдан ортиқ ишчи жалб қилинган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Харбин фестивали ўзининг кўлами, ҳайкаллари ҳажми ва ёритилиши бўйича Саппоро, Норвегия ва Квебекдаги шунга ўхшаш тадбирларни ортда қолдиради.

Дастлаб, фестивалда фақат хитойликлар иштирок этган бўлса, сўнгги ўн йилликда у халқаро миқёсда бўлиб, рақобатбардош хусусиятга эга бўлди. Ҳар йили ҳайкаллар ҳажми катталашиб боради, ҳар бир иштирокчи ўз ишини рақиблариникидан кўра каттароқ ва чиройлироқ қилишга ҳаракат қилади. Компьютер томонидан бошқариладиган диодли чироқлар каби мураккаб технологиялар қўлланилади.

Бутун фестиваль учта катта майдонга бўлинган:

  1. Қуёш ороли – унда кундузи омма учун очиқ бўлган қор ҳайкаллари мавжуд.
  2. “Муз ва қор олами”да сарой бинолари, Буюк Хитой девори ва бошқа йирик муздан ясалган ҳайкаллар мавжуд. Бу ерга тунда чироқлар ёқилганда ташриф буюрган маъқул.
  3. Чжаолинь боғида 1000 дан ортиқ муз ҳайкаллари, масалан, ички ёритилган муз чироқлари, сеҳрли фигуралар ва ҳайвонлар намойиш этилади. Фестивалнинг ушбу бўлими асосан болаларга мўлжалланган. Уларда музли учиш ва конькида учиш майдони каби кўнгилочар ўйинлар кўзда тутилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.