“Янги Ўзбекистон” боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар тепадан туширилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Фото: Экология вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди.

Хабарга кўра, «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бундай хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлади».

Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундай хатти-ҳаракатлар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши ҳамда жавобгарликка сабаб бўлиши тушинтирилган.

«Вазирлик истироҳат боғлари, дам олиш масканлари мутасаддиларини экологияга зарар келтирадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка чақиради. Шунингдек, блогерлар, вайнерлар, ижтимоий тармоқлар фаолларидан табиатни асраб-авайлашга қаратилган ғояларни тарғиб қилишни, бу мавзуларда ижтимоий роликлар тайёрлашни сўрайди. Вазирлик бу борада уларга кўмак беришга тайёр», – дейилади хабарда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.