Тошкент вилоятидаги 14 та маҳалла Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади

Foto: Norma.uz

Тошкент вилоятининг 14 та маҳалласи қисман Янги Тошкент ҳудудига ўтказилади, деб хабар бермоқда вилоят кадастр бошқармаси.

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Янги Тошкент ҳудудига қисман ўтказилаётган маҳаллалар бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

— Юқори Чирчиқ туманидан қисман 11 та маҳалла:

«Истиқлол», «Гулобод», «Наврўз», «Қорасув», «Оқ овул», «Жумабозор», «Нурли йўл», «Фаровон», «Янги ҳаёт», «Саҳоват» ва «Қизилсой» МФЙлар

— Ўрта Чирчиқ туманидан эса қисман 3 та маҳалла:

– Мустақиллик МФЙ;
– Янги Турмуш МФЙ;
– Машъал МФЙ.

Аввалроқ, Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган ва тўлиқ ўтаётган МФЙлар рўйхати ҳақида маълумот берилган эди. Булар:

— Юқори Чирчиқ туманидан 20 та МФЙ:

Истиқбол, Дархон, Усмонобод, Навоий, Жалолтепа, Ободон, Гулистон, Баҳор, Хван.Т.Г, Яшнобод, Уч чинор, Нурафшон, Миробод, Файзиобод, А.Яссавий, Балиқчи, Ёшлик, Тинчлик, Ийк-ота ва Бирлик МФЙлари

— Ўрта Чирчиқ туманидан 3 та МФЙ:

– Шоликор МФЙ
– Ўчоқли МФЙ
– Бунёдкор МФЙ

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.