XVI асрга оид мадрасасининг ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилган
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида:
Тошкент шаҳридаги “У.М.” жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан Чилонзор туманидаги XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши ва коммуникация тармоқлари ўтказилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн. сўм зарар;
МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиб, ёдгорликка 554,4 млн. сўм зарар;
фуқаро М.К. томонидан Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусхожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 м3 қисми бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар