Ёш боксчилар Венгрияда 7 та медаль қўлга киритишди
Венгриянинг Эгер шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда терма жамоанинг 7 нафар аъзоси олтин медаль учун рингга кўтарилди.
Унда Абдураҳмон Маҳмуджонов, Самандар Олимов, Абдулазиз Жўрақулов, Элбек Бахтиёров ва Руслан Эсанов барча рақибларини енгиб олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Акбар Аҳмадов ва Раҳмонжон Қодиров ўз вазнида кумуш медаль соҳибига айланди.
«Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин ва 2 та кумуш, жами Венгриянинг жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар