2016 йилда Ўзбекистонда шамол энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмалар парки қурилиши бошланади

2016 йилда Ўзбекистонда шамол энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмалар парки қурилиши бошланади

2016 йилда Ўзбекистон шамол энергиясини ишлаб чиқарувчи қурилмалар паркини барпо этишни режалаштирмоқда, дея маълум қилади Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институти директори Ҳаким Муродов.

“UzEnergyExpo-2014” халқаро кўргазмасининг очилишида нутқ сўзлар экан, Муродов ушбу паркнинг қуввати 100 МВт ни ташкил этишини қайд қилди, деб ёзади “UzDaily” нашри.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати парк қурилиши учун мос келадиган жойни изламоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳар йили 68 млн кубометр табиий газни тежаш имконини беради.

Муродовнинг айтишича, Германиянинг “GEO-NET Umweltconsulting GmbH” компанияси 2015 йил охиригача Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида мамлакатнинг шамол энергияси салоҳиятини баҳолаши керак. 

Фотосурат: www.allwalls.net

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.