“Ёш китобхон” танловининг ғолибларига “Кобальт” автомашинаси топширилди

Фото: uza.uz

“Ёш китобхон” танловининг 2023 йилги мавсумида биринчи ўринни қўлга киритган китобхонларга Президент совғаси яъни “Кобальт” автомобили берилди.

Танловда Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи Наргиза Муҳаммадова 10-14 ёш тоифасида иштирок этиб, 417,4 балл билан мутлақ ғолиб деб топилган.

“Ёш китобхон Наргиза мактабига ўз автомашинасида кириб борди. Ғолибни вилоятда муносиб кутиб олишди. Уни ўзининг мактаб жамоаси, устоз ва мураббийлари ҳамда ўқувчилар қарши олди”, – дейилади хабарда. 

Шунингдек, 15-19 ёш тоифасида Қашқадарё вилоятидан Мироншоҳ Нурматов ҳамда 20-30 ёш тоифасида Тошкент шаҳридан Гулҳаё Солиева 1-ўринни эгаллаб, “Кобальт” автомобили соҳиблари бўлишган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.