Тошкентда учта автомобиль ва битта скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: IIBB YHXB | Rasmiy kanali

Тошкентнинг Чилонзор туманида учта автомобиль ва битта скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Ҳодиса 14 август куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида юз берган. Ҳайдовчи 22 ёшли О.Т. бошқарувидаги Cobalt, 34 ёшли Ш.Й. бошқарувидаги Monza, 19 ёшли У.М. бошқарувидаги скутер, 25 ёшли М.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналари тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.