ЙТҲ оқибатида 3 нафар бола ва 3 нафар аёл вафот этди

Фото: аниқ.ўз

21 апрел куни 17:30 лар чамасида Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Инкабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга “ Бойсун – Дуоба” 4Н-1613 автомобил йўлнининг 7 км да 1974 йилда туғилган ҳайдовчи, бошқарувидаги “Дамас” автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча км тик нишабликда ҳаракатланган.

«Натижада транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, автомобиль йўлнинг хавфли бурулиш қисмига етиб келган ва бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб, шу яқин атрофдаги ҳовли уйларнинг молхонасига бориб урилган», – дейилади хабарда.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина салонида бўлган уч нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёллар вафот этиб, ҳайдочи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.