Бойсунда содир бўлган ЙТҲда уч нафар бола ва уч аёл ҳалок бўлди

Фото: https://t.me/surxonypx

2024 йилнинг 21 апрель куни соат 17:30 атрофида 4Н-1613-сонли маҳаллий“Бойсун-Дуоба” автомобиль йўлининг 7-километрида 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинанинг тормози ишламай қолган.

Автомобиль Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Инкобод” маҳалласи бўйлаб 8 йўловчиси бўлган кетаётган эди. Натижада йўлда хавфли бурилишга етиб келган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва яқин атрофдаги уйнинг молхонасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида автомашина ичида бўлган уч нафар вояга етмаган бола ва уч нафар аёл ҳалок бўлган, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.