Юнусобод туманида 590,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Б ва бошқалар “Хасанбой” МФЙ ҳудудида тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани резина шланг ёрдамида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, жами 590,7 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганликлари аниқланган. Бу ҳақда Департамен ахборот хизмати ёзмоқда.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади.
Улашиш:
Шарҳлар