Грузия парламенти мамлакат президенти томонидан “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қўйилган ветони енгиб ўтди

Фото: Федор Худокормов/Paper Kartuli

28 май куни парламентнинг ялпи мажлисида иштирокчилар Грузия президенти Саломе Зурабишвилининг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қўйган ветосига қарши овоз берди. Учрашув соат 12:00 дан митинг фонида бўлиб ўтди.

Қонун кучга киргандан сўнг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари Конституциявий судга жамоавий даъво билан мурожаат қилишлари мумкин. Қонун Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилаётган вақтда тўхтатиб турилиши мумкин.

Грузия парламенти 14 май куни “Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни учинчи ўқишда маъқуллади. Юз минглаб грузияликлар бир ойдан ортиқ вақтдан бери мамлакатнинг йирик шаҳарларида норозилик намойишларини ўтказаётган ҳужжат 150 овоздан 84 таси билан қабул қилинди.

Саломе Зурабишвили 18 май куни қабул қилинган “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга вето қўйганди. Ҳужжатга берган изоҳларида Саломе Зурабишвили фақат битта моддани қўшган, унга кўра қонун кучга кирганидан бир кун ўтиб амал қилади ва иккинчи куни кучини йўқотади. Бундан олдин Зурабишвили вето қўйган ҳолда, расмийлар билан “ёлғон, сунъий, сохта музокаралар” олиб бормаслигини айтганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.