“Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Болалар шифохонаси ташкил этилади
24 июль куни “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукуматнинг 446-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, “Зангиота-2” шифохонаси фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси (Болалар шифохонаси) ташкил этилади.
Болалар шифохонасининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:
- 18 ёшгача бўлган болаларда зарур тиббий текширувларни ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-консультатив ҳамда ихтисослаштирилган стационар ёрдамини кўрсатиш;
- туман тиббиёт бирлашмаларига амалий-методик ёрдам бериш;
- Тошкент шаҳар тиббиёт муассасалари амалиётига замонавий тиббиёт технологиялари ва бошқарув усулларини жорий этишда кўмаклашиш;
- тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.
2024 йил 1 сентябргача Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишларини ўтказиш орқали уни болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
Улашиш:
Шарҳлар