Бразилия жанубида сув тошқинида ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди

Arxiv. Foto: “RIA Novosti”

Бразилиянинг жанубий штати Риу-Гранди-ду-Сулда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 95 кишига етди, 372 киши жабрланди, деб ёзади “Коммерсантъ” штат губернатори Эдуардо Лейтега таяниб.

159 минг маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, камида 131 киши бедарак йўқолган.

Апрель охирида Бразилиянинг энг жанубий нуқтасида, Уругвай билан чегарада жойлашган штатида 1941 йилдан буён кузатилган энг кучли ёмғирлар қайд этилди. Оқибатда Риу-дас-Антас дарёсидаги тўғон бузилиб, яқин орадаги аҳоли пунктлари сув остида қолди. Риу-Гранди-ду-Сул штатида кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида 497 муницепалитетдан 401 таси зарар кўрди. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, офат қарийб 1,5 миллион кишига таъсир қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.