«Зарафшон» миллий боғида ноқонуний равишда дам олиш зонаси қурилгани аниқланди

Фото: Генпрокуратура

Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Зарафшон миллий табиат боғида “Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуннинг бузилиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Қонунга кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари фақат шахсий заказниклар ва табиий питомниклар ташкил этиш учун ижарага берилиши мумкин. Бироқ «Зарафшон» миллий табиат боғи мутасаддилари томонидан 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга дам олиш масканини қуриш учун ижара шартномаси асосида 39,8 гектар ер майдони ажратилиб, қонун талабларини бузган.

Ижарачилар 8015 метр квадрат ер участкасидаги буталар ва ўсимликларни йўқ қилган, ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган, 115,6 гектар ер майдонини бошқа фуқароларга экин етиштириш учун ўтказиб берган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.