Ўзбекистон Афғонистондан ўн минглаб фуқароларни эвакуация қилишда Германияга ёрдам беришга тайёр

Источник: pace.coe.int

Ўзбекистон Афғонистонда толиблар режимидан қочаётган ва эвакуацияга муҳтож одамлар учун ўз чегараларини лчишга тайёр. Бу ҳақда душанба куни журналистларга Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас маълум қилди, деб ёзади Reuters.

Германия Афғонистонда эвакуация қилиниши керак бўлган яна ўн минглаб кишини аниқлади. Уларнинг орасида Германия фуқаролари, маҳаллиф афғон ходимлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар каби хатар гуруҳига кирувчи кишилар бор.

Ҳозир Маас Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва Қатар бўйлаб сафарда. Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу сафардан мақсад бошқа масалалар қаторида, агар Қобул аэропорти НАТО кетганидан кейин очиқ бўлиб қоладиган бўлса, ушбу одамларни самолёт ёрдамида ёки қўшни мамлакатларга қуруқлик орқали эвакуация қилиш усулларини топишдан иборат.

«Ўзбекистон бизга ушбу одамлар гуруҳи борасида ёрдам беришга тайёр», – дейди Маас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.