Россияда мигрантлар SIM-карта харид қилиш учун биометрик маълумотларни тақдим этишлари шарт бўлади

Фото: новые новости

Хорижий фуқаролар, шу жумладан меҳнат муҳожирлари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия алоқа операторларидан SIM-карталарни фақат биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда “Госуслуги” порталида рўйхатдан ўтган ҳолда ёки телеком дўконларига шахсан ташриф буюрганларида сотиб олишлари мумкин бўлади. Бу Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланган қонун лойиҳасидан келиб чиқади, деб ёзади “Ведомости” газетаси.

Ҳужжатга кўра, бундай талаблар дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва қочқинларга нисбатан қўлланилмайди.

Қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги, ФСБ, Роскомнадзор (РКН), Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал монополияга қарши хизмат ва Иқтисодий ривожланиш вазирлигига юборилди. Департаментлар бу ҳақда 15-апрелгача келишиб олишлари керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.