Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Бугун, 10-октабр куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беряпти.
«Юборилган ёрдам юки таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, буғдой, ёғ, макарон, гўшт маҳсулотлари, гуруч, шакар; чодир ва одеяллар, шунингдек бирламчи тиббий ёрдам учун зарурий барча воситалар бор», – дейилади хабарда.
Ёрдам юки My Freighter авиакомпаниясининг Boeing-747 юк самолётида Ҳирот шаҳрига етказиб берилди.
Улашиш:
Шарҳлар