Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини беришни тиклайди

Линии электропередач
Источник: unsplash.com

25 январдан бошлаб Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар беради.

«Жорий йилнинг 14 январь санасидан республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр стансияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар, яъни ёғилғи танқислиги ва турли носозликлар пайдо бўлгани, шунингдек, республика истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Афғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган».

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.

Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Афғонистонга (имзоланган шартномаларга мувофиқ) экспорт қилинади.

Сал аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Ўзбекистонни электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишув шартларини бажаришга чақирганди. Маълум қилинишича, Қобулда электр энергияси кунига бир соатга ёқилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.