Ўзбекистон аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 94-ўринни эгаллади

Фото: WPS Index

Аёллар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратувчи биринчи гендер индекси – WPS Index Ўзбекистон Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 94-ўринни эгаллагани ҳақида хабар беради. 2021 йилдан буён мамлакат 20 поғона пастлаган.

WPS Index ҳар икки йилда бир марта нашр этилади, уни америкалик ва норвегиялик тадқиқотчилар учта – жалб қилинганлик, адолат ва хавфсизлик тоифаларида 13 та кўрсаткич асосида тузади.

Олимлар аёлларнинг таълим, молиявий хизматларни, алоқа воситаларини олиш, ишга жойлашиш ҳамда ҳокимият органларига сайланиш, ҳуқуқий камситишнинг йўқлиги, ҳуқуқий йўқлиги, ва ҳоказолар бўйича таҳлил қилади. Шунингдек интим ҳамкори томонидан зўравонлик даражаси, аёлларнинг жамиятда ўз хавфсизлигини идрок этиши, аёлларга нисбатан сиёсий зўравонлик ва жанговар низолар ҳудудига яқинлик ҳам баҳоланади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида ушбу рейтингда Қирғизистон бир поғона пастда жойлашди – 95, Тожикистон 90-ўринни, Қозоғистон 80-ўринни эгаллади. Аёллар учун Марказий Осиёдаги энг  хавфсиз мамлакат сифатида Туркманистон қайд этилди – 58-ўрин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.