Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси учун муҳандислик ва режалаштириш ечимлари тақдим этилди

Источник: Фонд развития культуры и искусства

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. У Абулқосим мадрасаси, “Халқлар дўстлиги” саройи ҳамда Алишер Навоий ҳайкали ўртасидаги майдонда барпо этилади. Музей биносининг меъморий концепцияси япониялик машҳур архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилди. Бош лойиҳачи сифатида эса Германиянинг “ Atelier Brückner GmbH” («Ателье Брюкнер», Германия) меъморий бюроси иштирок этмоқда. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар беради.

Тақдимот доирасида “Atelier Brückner GmbH” меъморчилик бюроси мутахассислари томонидан объектнинг бош режаси, турли мақсадларга мўлжалланган майдонларнинг муҳандислик ва режалаштириш ечимлари тақдим этилди. Шунингдек, музей лойиҳасини ишлаб чиқишда замонавий технологиялардан кенг фойдаланишга алоҳида урғу берилаётгани таъкидланди.

Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилади. Қурилиш ишлари 2023 йилда тугалланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Самарқанддаги Ипак йўли музейининг дастлабки концепцияси ҳам тақдим этилди. У университет хиёбонида жойлашади. Музей экспозицияси Марказий Осиё ва бутун дунё учун Буюк Ипак йўлининг тарихи ва аҳамиятини намойиш этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.